Zoom фойдаланувчиларига 85 миллион доллар тўлашга рози бўлди
АҚШда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилгани учун Zoom иловаси катта миқдорда маблағ тўлашини билдирди.

Фойдаланувчилар ҳимоянинг етарли эмаслиги туфайли Zoom'ни судга беришди. Натижада Zoom маълумотларини ошкор қилгани учун 85 миллион доллар тўлашга рози бўлди.
Маълумот учун, пандемия даврида Zoom энг машҳур иловалардан бирига айланди. 2020 йилда компаниянинг даромади 2,6 миллиард долларни ташкил этди.







