Афғонистон АҚШ босими остида 5 минг жангарини озод қилган
Afg‘oniston hukumati o‘tgan yili AQSH bosimi ostida 5 ming “Tolibon” jangarisini ozod qilgan edi.

Собиқ асирлар ҳозирда Ҳилманд вилояти пойтахти Лашкаргоҳга ҳужумда энг асосий роль ўйнамоқда. Бу ҳақда Валл Стреэт Жоурнал маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра озод қилинганлар орасида «Толибон» қўмондонларидан бири Мавлавий Толиб ҳам бўлиб, у ҳозирда Лашкаргоҳга қилинаётган ҳужумнинг раҳбари ҳисобланади. Ҳукумат дастлаб асирларни озод қилишни истамаган, аммо Вашингтон босими остида улар қўйиб юборилган. Асирлар озод қилиниши ортидан ҳукумат билан келишув имзолашган, унга кўра улар Афғонистон армиясига қарши уруш қилмасликка ваъда беришган эди.
Афғонистон мудофаа вазирлиги расмий вакили Фавод Омоннинг сўзларига кўра, собиқ асирларнинг аксарияти қўлига қайта қурол олган ва ушбу жангарилар «Толибон» сафидаги энг “шафқатсиз террорчилар ҳисобланади”.
Афғонистонда мамлакатдаги каттагина ҳудудни бошқараётган «Толибон» ҳаракати ва ҳукумат ўртасида кескин кураш кетмоқда. Бироз аввал, «Толибон» ҳаракати Лашкаргоҳдаги телемарказни эгаллагани ҳақида хабар берилгандик.
Қайд этиш керакки, Афғонистондаги беқарор вазият АҚШ ўз ҳарбийларини жорий йилнинг 11 сентябрига қадар мамлакатдан олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан сўнг кескинлашди







