Жаҳон

Афғонистон мудофаа вазири хонадони ўққа тутилди

Афғонистон мудофаа вазири генерал Бисмилла Хон Муҳаммадийнинг Қобулдаги уйига уюштирилган ҳужум натижасида 4 киши ҳалок бўлди ва яна 20 киши яраланди. Бу ҳақда France Press агентлиги хабар қилмоқда.

Афғонистон мудофаа вазири хонадони ўққа тутилди

 

 

Жангарилар вазирнинг уйи олдида автомобилни портлатиб, бир неча марта ўқ узишган.


Ҳужум уюштирган 4 киши воқеа жойида ўлдирилди. АҚШ давлат департаменти маълумотига кўра, ҳужумчилар “Толибон” ҳаракати аъзолари бўлган.


Вазирнинг оиласи вақтида эвакуация қилинди. Воқеадан бироз ўтгач, Бисмилла Хон Муҳаммадийнинг ўзи оиласининг аҳволи яхшилигини эълон қилди.


Бироз аввал, ўтган йили Афғонистон ҳукумати АҚШ босими остида озодликка чиқарган 5 минг “Толибон” жангарилари айни дамда мамлакатдаги курашда асосий куч вазифасини ўтаётгани ҳақида хабар қилган эдик. 


Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жо Байден 11 сентябрга қадар Афғонистондан қўшма штатлар ҳарбийлари чиқарилиши ҳақида эълон қилганидан сўнг вазият янада кескинлашди. Айни дамда “Толибон” мамлакатнинг каттагина қисмини қўлга олган. Покистон билан чегарадор ҳудудда ўз байроғини ҳам ўрнатган.

 

Шарофат Маҳмудова

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Афғонистон мудофаа вазири хонадони ўққа тутилди | Zamon.uz