Ўзбекистон

Аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда

Вилоят ҳокимликларида аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилади. Уларнинг фаолиятига ҳокимлар раҳбарлик қилади. «Ҳар бир ҳокимнинг кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади», — деган эди Шавкат Мирзиёев 23 июль куни ушбу масалаларга оид видеоселекторда.

Аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда

 

23 июль куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

«Ҳар бир ҳокимнинг кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади. Мурожаатларни кўриб, нималарга эътибор қилиш бўйича ҳар бир раҳбарнинг стратегияси бўлиши керак», — деган эди президент.

Президент Халқ қабулхонасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, республиканинг барча ҳудудларида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг тегишли ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, секторлар раҳбарлари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлар учун махсус ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

Ташкил этилган мазкур семинарда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича амалий кўмак ва кўрсатмалар ҳам бериляпти.

Жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш бўйича ҳокимликлар қошида «Тезкор штаб«лар тузиляпти. Вилоят ҳокими «Тезкор штаб» фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, белгиланган вазифалар ҳамда топшириқ ва тавсиялар ижросини таъминлайди, сайёр ва шахсий қабуллар ўтказади.

Шунингдек, штаблар таркибига мутасадди ташкилотлардан буйруқ асосида ижрочи ходим ажратилади. Штабнинг ижро ҳужжатларини электрон базага киритиш учун 4 та компьютер ва 4 та принтер ҳамда 4 та ходима ажратилди. Тузилган далолатномалар бўйича маълумотлар Халқ қабулхонасига ва вилоят штабига ўз вақтида тақдим этилиши керак.

 

«Тезкор штаб» гуруҳи мурожаатларни электрон базасига киритади, корхоналар томонидан қайта ўрганилган мурожаатлар тўғрисидаги далолатномалар ва фуқароларнинг тушунтириш ҳамда миннатдорчилик хатлари бўйича кунлик маълумотларни йиғади. Натижада ушбу кўрсаткичлар ҳаққонийлигини Халқ қабулхоналари мудир ва мутахассислари ўрганган ҳолда ҳужжатлар йиғиб борилади.

Бугунги кунга қадар ўқув семинарлар Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида бўлиб ўтди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда | Zamon.uz