Америкада коронавирусга қарши кураш бўйича глобал онлайн саммит бўлиб ўтади
АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилнинг сентябрь ойида коронавирусга қарши кураш бўйича глобал онлайн саммит ўтказмоқчи. Хабарларга кўра, саммитнинг асосий мавзуси “Делта” штамми ва унга қарши кураш бўлади.


Айни пайтда Америка маъмурияти нодавлат ташкилотлар билан бўлажак конференция тафсилотларини муҳокама қилмоқда.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда пандемия бошланганидан бери 198 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 4,2 миллион киши касаллик ва асоратлардан вафот этган. Америкада эса 34 миллион одам коронавирусга чалинган бўлиб, унинг 600 мингдан ортиғи дунёдан кўз юмди. АҚШ бу борада “биринчи”ликни қўлдан бермай келяпти.
Насиба Тўхтаева







