Бугун Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Максимал ҳарорат 35-40 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42 даража иссиққача бўлади.


Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 37-39 даража иссиққача кўтарилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-30 даража иссиқ бўлади.
Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.







