Ўзбекистон Туркистонда 5000 ўринли янги масжид қурмоқда
«Бундай диққатга сазовор жойнинг қурилиши қўшни Ўзбекистоннинг Туркистонга совғаси бўлиб, уни келаси йили якунлаш режалаштирилган. Архитектураси ўзига хос бўлган Ислом марказининг ички ва ташқи безаклари шарқона услубда амалга оширилган», — дейилади хабарда.

Янги масжид 5 минг кишига мўлжалланган бўлиб, умумий майдони 20 минг квадрат метрни ташкил қилади.
Қайд этилишича, масжид пойдеворини мустаҳкамлаш учун унинг ўзига хос технологияси ишлаб чиқилган.
Шунингдек, Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистоннинг Боткен ва Лэйлек туманларида 400 ва 300 ўринли мактаблар қурилиши ҳақида маълум қилинган эди







