Жаҳон

Қозоғистонда мажбурий мактаб формаси бекор қилинди

Қозоғистонда 2021/2022-ўқув йилида ўрта таълим муассасаларида мактаб формаси мажбурий бўлмайди. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймагамбетов Facebook’даги саҳифасида эълон қилди. Ўқувчилар классик услубдаги кийимда дарсларга қатнашиши мумкин.

Қозоғистонда мажбурий мактаб формаси бекор қилинди


 

Вазирлик қарори мавжуд карантин чекловлари ва пандемия пайтида форма сотиб олишнинг савдо марказларида навбатлар келтириб чиқаришини, шунингдек, мамлакатдаги иқтисодий қийинчиликлар туфайли айрим оилалар бюджетига жиддий юк бўлишини истамаслик билан изоҳланди.

 

«Барча ижобий ва салбий томонларини тарозига солиб, биз турли шароитларда уни сотиб ололмайдиганлар учун мактаб формаси кийишни ихтиёрий қилишга қарор қилдик. Келгуси ўқув йили мобайнида болалар мактабга вақтинча нафақат мактаб формасида, балки классик услубдаги кийимда ҳам бориши мумкин »,— деб ёзади вазир.

 

Ўтган ўқув йили арафасида ҳам вазирлик худди шундай қарорни эълон қилганди, лекин аксарият қозоғистонлик мактаб ўқувчилари сентябрдан майгача масофавий шаклда таълим олди. 2021 йил май ойида республика ўқитувчилар кенгашида Аймагамбетов «келаси йил ҳам масофавий шаклда ўқитилса, Қозоғистон таълим тизими омон қолмаслигини» айтди.

 

Июль ойида мамлакат президенти «ҳукуматга янги ўқув йилида ўқувчилар ва талабаларнинг анъанавий форматга қайтишини таъминлаш тўғрисида кўрсатма берди».

 

2 август куни Таълим ва фан вазирлигида маълум қилинишича, ўқув шакли тўғрисида қарор коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия, мамлакат бош давлат санитария шифокори ва ҳудудларнинг бош санитария врачлари томонидан қабул қилинган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Қозоғистонда мажбурий мактаб формаси бекор қилинди | Zamon.uz