Жаҳон

Тожикистон президентининг ҳам коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди

Аммо қачон ва қандай вакцина олгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Тожикистон президентининг ҳам коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди

 

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, айни вақтда мамлакатда 3 турдаги вакцина амалда қўлланиб келинмоқда. Булар Британия ишлаб чиқарувчиларининг АстраЗенеса, Хитойнинг  СоронаВас ҳамда АҚШнинг Модерна вакциналаридир. Бундан ташқари айрим манбалар Тожикистонга Россиянинг Спутник В вакцинасидан 3 минг доза вакцинаси келтирилишини айтмоқда.

 

Ўз вақтида Имомали Раҳмон барчани коронавирусга қарши эмланишга, ўз соғлиқлари учун қайғуришга ва коронавируснинг янги штаммларидан ҳимояланишга чақирган.

 

“Шахсан мен, коронавирусга қарши эмландим. Сизларга ҳам вакцина олишни маслаҳат бераман”, деган президент.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти ҳам коронавирусга қарши эмлангани эълон қилинган эди. Аммо президентнинг айнан қайси вакцина билан эмлангани ҳақидаги маълумот очиқланмаган. 

 

Қирғизистон президенти Садир Жапаров эса жорий йилнинг 23 июль санасида омма олдида Хитойнинг Синопҳарм компанияси коронавирусга қарши ишлаб чиқарган вакцинани қабул қилган эди.

 

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев эса Россиянинг Спутник-В вакцинаси билан эмлангани маълум қилинган эди.

 

Россия президенти Владимир Путин 23 март куни Спутник В нинг биринчи, 14 апрелда эса иккинчи дозасини қабул қилгани айтилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тожикистон президентининг ҳам коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди | Zamon.uz