Толибон: "Бошқа афғон амалдорларига ҳам ҳужум уюштирилади"
Афғонистон мудофаа вазири уйига қилинган ҳужумлар бошқа амалдорларга нисбатан ҳам давом эттирилади. Бу ҳақда “Толибон” расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди.

“Кечаги отишма мамлакат амалдорларига қарши бошланган ҳужум амалиётининг бошланишидир”, - деб таъкидлади Мужоҳид.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Афғонистон мудофаа вазири уйига қуролли ҳужум уюштирилганди.
Афғонистондаги вазият АҚШ ва НАТО қўшинлари олиб чиқилиши ортидан кескинлашиб кетди. Мамлакатда “Толибон” ва расмий ҳукумат ўртасида тўқнашувлар авж олмоқда.
Жаҳонгир Қўзиев







