Украина собиқ бош вазири Николай Азаров Президент Владимир Зеленскийни танқид қилди
Украина собиқ бош вазири Николай Азаров Президент Владимир Зеленский мамлакатни бошқара олмаслиги ва уни сайлаш “даҳшатли хато” бўлганини айтди.

“Шу миллат етакчисими? Уни ҳеч бўлмаса икки дақиқа эшитишга ҳаракат қилиб кўринг. Бу Украина учун “даҳшатли хато”, деди собиқ бош вазир NewsOne телеканалига берган иртерьвюсида.
Азаровнинг фикрича, Украинада сиёсий элита мавжуд эмас. У гапларига “Мухолифат платформаси – ҳаёт учун” партияси етакчиси Виктор Медведчукни судья ва прокурорлар ноқонуний кузатганини асос қилиб келтирган.
“Мен одамларни хафа қилишни истамайман, аммо қандайдир саводхонлик, фикрлаш аломатлари, тафаккур керак-ку. ”, - деган собиқ бош вазир.
Шарофат Маҳмудова







