Жаҳон

Вакцина олганлар COVID-19ни бошқаларга қараганда 3 баробар кам юқтириши аниқланди

Лондон Империал коллежи ва Ipsos MORI маркетинг тадқиқотлари мутахассисларининг фикрига кўра, COVID-19 вакцинасининг икки компонентини олган одамларда касаллик юқтириш хавфи кам.

Вакцина олганлар COVID-19ни бошқаларга қараганда 3 баробар кам юқтириши аниқланди

 

Улар эмланмаган одамларга қараганда уч баробарга кам касаллик юқишини аниқладилар.

 

Англияда REACT-1 деб номланган коронавирусни назорат қилиш дастури тадқиқот натижалари 24 июндан 12 июлгача текширувда бўлган 98 233 кишидан олинган тест натижаларига асосланган.

 

«Бугунги натижалар COVID-19 га қарши эмлашнинг муҳимлигини яққол кўрсатмоқда, чунки эмланмаганларда касалланиш ҳолати вакцина олганларга нисбатан уч баробарга кўпроқ»,-деди Ipsos MORI жамоатчилик билан алоқалар бўйича бошқарувчи директори Келли Беавер.

 

Бундан ташқари, тадқиқотчилар тўлиқ эмланган одамлар эмланмаганларга қараганда вирусни бошқаларга юқтириш эҳтимоли камроқ, чунки улар вирусни камроқ ташувчи бўлиб хизмат қилади, деган хулосага келишган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Вакцина олганлар COVID-19ни бошқаларга қараганда 3 баробар кам юқтириши аниқланди | Zamon.uz