Юк машинаси ва жамоат транспорти иштирокида ЙТҲ юз берди
ЙТҲ Москванинг Боровск йўлида содир бўлган.

Воқеа пайтида жамоат транспорти ичида 30 дан ортиқ йўловчи бўлган. Авария сабаб улардан 13 нафари жабрланган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси берган маълумотларга кўра шикастланганлар орасида 16 ёшгача бўлган болалар йўқ. Вақт ўтиши билан жароҳатланганлар сони ортиши мумкинлиги айтилган.







