Дунё миқёсида коронавирус билан касалланганлар сони 200 миллиондан ошди
Бу ҳақда Жон Хопкинс университети хабар қилмоқда.

Ташкилот ҳисоб-китобига кўра, дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони 200 193 983 нафарга етди. Ўлим ҳолати 4 256 252 тани ташкил этмоқда.
Энг кўп касалланиш ҳолати АҚШда (35 миллиондан ортиқ ) қайд этилган. Иккинчи ўринда Ҳинсдистон (31,7 миллион), учинчи ўринни Бразилия (20 миллион) эгаллади.
Вакцинация бўйича Хитой биринчи ўринда, аҳолига 1 миллиард 700 миллиондан ортиқ вакцина дозаси юборилган. Иккинчи ўрин – Ҳиндистон (485 миллион доза), учинчи ўринни АҚШ (347 миллион доза) эгалламоқда.
Шарофат Маҳмудова







