Facebook атрофида яна бир можаро майдонга чиқмоқда
АҚШда “Хунук ҳақиқат: Facebook ичидаги доминантлик учун кураш” (An Ugly Truth: Inside Facebook`s Battle for Domination) номли китоб пайдо бўлди.


Китоб муаллифлари Facebook компанияси муҳандислари аёлларни кузатиш мақсадида ўз кодларидан фойдаланиши ҳақида юзлаб далиллар мажудлигини айтишмоқда.
Маълум қилинишича, кузатув турли мақсадларда олиб борилган: айрим эркаклар ўзларига ёққан аёлларнинг маълумотлари ва қизиқишларини, айримлари уларнинг геолокацияси ва ёзишмаларини кузатиб борган.
Китоб муаллифлари – журналистлар Шира Френкель ва Сесилия Кинг. Улар Facebook'нинг бундай қилмишларига қарши аввал ҳам курашган ва, ҳатто, 2014-2015 йилларда шу сабабли 52 нафар ходимини ишдан бўшатишга эришганини айтишмоқда.
Лекин шунга қарамай, бегона одамнинг ҳаётига аралашиш тўхтамаган, аксинча, кўпайган. Ҳозиргача Facebook’нинг махсус кодларига эга эркак дастурчилар аёлларнинг саҳифасига кириб, улар ҳақидаги маълумотларни йиғиб келмоқда. Ва бу маълумотлардан бир неча ҳолатда учрашувга чиқишдан бош тортган аёллардан ўч олиш мақдадида фойдаланилган. Ҳатто айрим аёлларнинг ялонғоч суратлари оммавий равишда эълон қилиниб, шахсий хабарларда жўнатилган.
Френкель ва Кинг Facebook раҳбариятини ўз ходимларига чексиз имконият берганликда айбламоқда.
“Натижада муҳандислар учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳақида маълумот излаш ва йиғишда чекловлар мавжуд бўлмай қолган”, - деб ёзишган муаллифлар.
Шарофат Маҳмудова







