Ўзбекистон

Ўзбекистон — Эрон: парламентлараро алоқаларнинг янги уфқлари

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ва ўзаро тажриба алмашини йўлга қўйиш билан боғлиқ кўплаб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзбекистон — Эрон: парламентлараро алоқаларнинг янги уфқлари

 

 

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги делегация Теҳрон шаҳрида бўлиб турибди.

 

Ташриф доирасида Спикер бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф билан учрашди.

 

Мулоқотда Эрон парламенти раиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатда сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ижобий баҳо берди. Турли соҳаларда олиб борилаётган янги ўзгаришлар, жамиятни модернизациялаш жараёнлари натижаси ўлароқ, бугунги кунда Ўзбекистон парламентининг роли тобора ошиб бораётганини эътироф этди.

 

Эрон парламенти раиси Афғонистон муаммосининг минтақа учун ниҳоятда долзарблигини таъкидлаган ҳолда Ўзбекистоннинг мазкур масалани ижобий ҳал қилишга қаратилган мақбул саъй-ҳаракат эканига урғу берди. Ушбу мамлакатда барқарор тинчликка эришишда Президент Шавкат Мирзиёевнинг одилона ташқи сиёсати ва ташаббуслари яқин келажакда ўзининг ижобий самарасини беришига ишонч билдирди.

 

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ва ўзаро тажриба алмашини йўлга қўйиш билан боғлиқ кўплаб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

 

 

— Томонлар учун устувор бўлган барча йўналишлардаги муносабатларни изчил ривожлантириш ва юқори самараларга эришиш мақсадида Эрон томони парламентларнинг ихтисослашган қўмиталари ўртасидаги икки томонлама кооперацияларни кенгайтириш зарур деб ҳисоблайди ва бу йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр — деди Эрон парламенти раиси.

 

Шунингдек, Б.Қолибоф Ўзбекистон ва Эрон парламентлари кутубхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлар институти ва Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг Тадқиқотлар Маркази ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш орқали ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйишдан манфаатдорлигини билдирди.

 

Мулоқот чоғида икки мамлакат парламентлари давлатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашда фаоллик билан ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги таъкидланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ўзбекистон — Эрон: парламентлараро алоқаларнинг янги уфқлари | Zamon.uz