Ўзбекистон

Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди

Ўзбекистон Президенти қарори билан Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди

 

 

Ҳужжатга кўра, унинг фаолиятини ташкил этиш, малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 миллиард сўм ажратилади.

Андижон вилоятининг Андижон, Избоскан ва Олтинкўл туманлари, Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод туманлари ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилади.

Ушбу туманларда гулчилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятларини кенгайтиришлари учун 0,06 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари очиқ электрон танлов орқали 30 йилга деҳқон хўжалигини юритиш мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш тартибида ажратилади.

Шунингдек, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида ажратилган маблағларнинг камида 10 фоизи гулчилик лойиҳаларини ташкил қилиш учун ажратилади.

Гулчилик соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш мақсадида:

  • 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ОТМларида Гулчилик магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
  • 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш бакалавриат таълим йўналишининг ўқув режасига гулчиликка оид мутахассислик фанлари киритилади ва уларнинг ўқув соатлари оширилади.

Гул экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари импорти учун сарфлаган транспорт харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.

2023 йил 1 январга қадар республика ҳудудига олиб кирилаётган туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя ҳамда бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархишига нисбатан божхона божининг «ноль» ставкаси белгиланмоқда.

Тошкент ва Наманган шаҳарларида йирик улгуржи гул бозори ташкил этилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди | Zamon.uz