Ўзбекистон

«Спутник V» вакцинасининг иккинчи дозаси Ўзбекистонда қолмагани айтилмоқда. Расмийлар вакцина яқин орада мамлакатга олиб келинишини маълум қилди

«Спутник V» коронавирусига қарши эмлашнинг иккинчи компоненти Ўзбекистонда вақтинча бўлмайди. Расмийлар вакцина яқин орада мамлакатга келишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».

«Спутник V» вакцинасининг иккинчи дозаси Ўзбекистонда қолмагани айтилмоқда. Расмийлар вакцина яқин орада мамлакатга олиб келинишини маълум қилди

 

Қайд этилишича, нашр таҳририятига нима учун мамлакатда Россиянинг «Спутник V» вакцинаси етишмаётганига ойдинлик киритишни сўраган ўқувчиларнинг саволлари кела бошлаган. Одамлар вакцинанинг иккинчи дозасини олиши кераклиги ва бунга жуда кам вақт қолганидан хавотирда. Агар бу жараён кўпга чўзилса бутун жараённи қайтадан бошлаш керак бўлади. Белгиланган вақт ичида инъекция қилинмаган одамларни қандай салбий оқибатлар кутаётгани ҳам аниқ эмас.

Бу саволлар билан Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсуновага мурожаат қилинган.

«Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бугун ‘Спутник V’ вакцинасининг иккинчи компоненти йўқ, лекин тез орада олиб келинади ва биринчи дозани олган ҳар бир киши иккинчисини олади», – деди Дилором Турсунова.

Турсунова Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва «Спутник V» ишлаб чиқарувчиси вакциналар орасидаги минимал оралиқ 21 кун, максимал эса 3 ойни тавсия қилганини эслатиб ўтди.

«Бугунги кунга келиб, Россия томони вакциналарни қабул қилиш орасидаги максимал муддатни 180 кунгача, яъни олти ойгача оширди. Мен юртдошларимизга айтмоқчиманки, ҳеч ким хавотирланмасин, биз учун ҳамма нарса ўз кучида қолади, яъни интервал 12 ҳафтагача давом этмайди. Биз вакцинани кутамиз, у келиши билан уни дарҳол барча даволаш-профилактика муассасаларига тарқатамиз», – дейди у.

Бундан аввал Ўзбекистонда  «Спутник V» вакцинасининг биринчи намунаси ишлаб чиқилиб, Гамалея институтига текшириш учун юборилгани, ижобий жавоб олингач ва Россиядан хом-ашё келтирилгач, Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қуйиш август ўрталарида бошланиши мумкин эканлиги хақида хабар берган эдик.  

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

«Спутник V» вакцинасининг иккинчи дозаси Ўзбекистонда қолмагани айтилмоқда. Расмийлар вакцина яқин орада мамлакатга олиб келинишини маълум қилди | Zamon.uz