Жаҳон

Хитой карантинда тиббий ниқоблардан қанча даромад кўрди?

Хитой 2020 йилда тиббий ниқоблардан 90 миллиард долларга яқин даромад топгани айтилди.

Хитой карантинда тиббий ниқоблардан қанча даромад кўрди?

 

Бу ҳақда Spot нашри хабар берди.

Келтирилишича, Хитой пандемия бошланганидан бери хорижий давлатларга тиббий ниқоб ва респираторларнинг экспортини деярли тўрт бараварга оширган. 2020 йил апрель ҳолатига битта ниқоб ёки респираторнинг экспорт нархи 2019 йил декабрига нисбатан 720,8 фоизга ортган.

Петерсон Жаҳон иқтисодиёти институти (PIIE) таҳлилчиларининг ҳисоботига кўра, Хитой шахсий ҳимоя воситаларининг (ШХВ) экспортини қарийб тўрт баравар оширишга муваффақ бўлди.

2019 йилда мамлакат 22,9 миллиард долларга, 2020 йилда 88,1 миллиарга тиббий шахсий ҳимоя воситаларини сотган. 2020 йилда тиббий ниқоб ва респираторлар экспорти 53,8 миллиардга баҳоланмоқда (2019 йилга нисбатан 48,8 долларга кўп), пластик ниқоблар — $16,8 миллиард (2019 йилда $3,5 млрд), ҳимоя кийимлари — $10,8 миллиард ($9,9 млрд), қўлқоплар — $3,9 миллиард ($2,9 млрд).

PIIE ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йил апрель ҳолатига битта ниқоб ёки респираторнинг экспорт нархи 2019 йил декабрига нисбатан 720,8 фоизга ошди. Ҳимоя кийимлари тўпламининг нархи 536,2 фоизга ошган.

2020 йил апрель ойида шахсий ҳимоя воситалари экспорти пандемия бошланишидан аввалги даражага етди. Ўша йилнинг ёзида эса рекорд ўрнатишни бошлади. Хитой ҳукумати, шунингдек, қалбакилаштириш ҳоллари ортгани учун маҳсулот сифати устидан назоратни кучайтирди.

Европа Иттифоқига Хитой шахсий ҳимоя воситалари экспорти 2019 йилдаги 3,9 млрд доллардан 2020 йилда 23,4 млрд долларга ошди. АҚШга экспорт эса 7,1 млрд доллардан 24,6 млрд долларга ошган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитой карантинда тиббий ниқоблардан қанча даромад кўрди? | Zamon.uz