Эфиопия исёнчилари тарихий шаҳарни эгаллаб олганликларини даъво қилди
Эфиопияда исёнчи Тиграй халқ озодлик фронти (ТХОФ) Амхара вилоятидаги тарихий Лалибела шаҳрини эгаллаб олганини даъво қилди. Бу ҳақда Анадолу нашри хабар берди.


Маҳаллий ОАВ манбалари шаҳар назорат остида эканлигини эълон қилган бўлсада, ҳукумат бу борада ҳали бирор баёнот бермаган.
Лалибела шаҳри сайёҳлик агентлиги гиди Абий Тесфакирос исёнчилар шаҳарга тўқнашувсиз кирганини айтган. Шунингдек, банклар, мактаблар ва шифохоналар каби муҳим биноларни ўз назоратига олганини ҳам таъкидлаган.
Исёнчилар бир неча ҳафтадан буён шаҳарларни эгаллаб олиш бўйича анча олдинга силжиган.
1978 йилда УНEССО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Лалибела шаҳрига ХИИ аср охирида Эфиопия қироли Лалибела томонидан асос солинган. Шаҳар “Иккинчи Қуддус” номини олиш учун қурилган Лалибела черковлари билан машҳур. Чунки бу жойга эфиопияликлар зиёратга келади.
Эфиопия армияси 2020 йил ноябрь ойида исёнчиларга қарши бошланган операцияда қисман муваффақият қозонган. Шундай бўлсада, гуманитар вазиятни баҳона қилиб, 28 июнь куни Тиграй пойтахти Мекелле шаҳридан чиқиб кетган.
Акрам Ҳамрақулов







