Германияни коронавируснинг янги тўлқини қамраб олди
Эмланганлар сони кўпаяётганига қарамай, Германияни коронавируснинг янги тўлқини қамраб олди.

Сўнгги бир ой ичида мамлакатда янги ҳолатлар сони тўрт бараварга кўпайган. Ўтган куни Германияда 3448 кишида вирус аниқланди, бу бир ой олдинги кўрсаткичдан қарийб беш баробар кўп.
Интенсив касалланиш асосан 15-34 ёш оралиғида қайд этилмоқда. 55 ёшдан ошганлар орасида нисбатан камайган. Ҳозирги вақтда Германия аҳолисининг 54 фоиздан кўпроғи эмланган, 62 фоиздан ортиғи эса камида битта доза олган.







