Ўзбекистон

Олти нафар судья ваколат муддати даврига қайта тайинланди

Олти нафар судья ваколат муддати даврига бошқа суд судьяси ва суд раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар бермоқда.

Олти нафар судья ваколат муддати даврига қайта тайинланди

 

 

Судьялар олий кенгаши қарори кўра:

  • Ҳусниддин Камолов – ваколат муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;
  • Эркинжон Собиров – ваколат муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди;
  • Шерзод Неъматов – ваколат муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг раиси лавозимидан озод этилди;
  • Ўткир Розиқов – ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди;
  • Шавкат Нурматов – ваколат муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг раиси лавозимидан озод этилди;
  • Анвар Раҳимов – ваколат муддати даврига Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Олти нафар судья ваколат муддати даврига қайта тайинланди | Zamon.uz