Ўзбекистон ва Россия ҳарбий машғулотларига ҳарбий авиация ҳам жалб этилди (видео)
Ўзбекистон-Россия қўшма ҳарбий машғулотларига Россиянинг Ту-22М3 бомбардимончи самолётлари жалб қилинди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

РФ Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, самолётлар Термиз полигонидаги ўқув машқларида иштирок етган. 4 та Ту-22М3 Саратов вилоятидаги аэродромдан учиб келган ҳамда шартли душманга қарши зарба берган.
Хабарда айтилишича, Ту-22М3 га Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг 2 та МиГ-29 қирувчи самолётлари ҳамроҳлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2 август куни Термизда бошланган “Жануб-2021” қўшма машғулотлари 8 августга қадар давом этади.
Бундан аввал Ўзбекистон-Россия-Тожикистон қўшма машғулотлари ҳам бошланганди.







