Энди нафас олиш ускуналари хориждан сотиб олинмайди
Ўзбекистонда Словакия-Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигида анестезик нафас олиш аппарати (НДА) ва ўпкани сунъий нафас олдириш ускуналари (ИВЛ) ишлаб чиқарилмоқда.


Корхона 2021 йил 16 март куни Тошкент шаҳрида очилган. Бугунги кунга келиб корхона 70 дан ортиқ тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаряпти.
Ускуналар Ички ишлар вазирлиги, 1-сонли шаҳар шифохоналари ва яна бошқа кўплаб клиникаларда ўрнатилган. Қурилма мазкур марказларда 10 минг соатдан ортиқ вақт давомида ишлаб, самарали фойдаланилган.
Анестезик нафас олиш аппарати (НДА) бир ойда 50 та, йилда эса 600 дан ортиқ ишлаб чиқарилмоқда. Корхона томонидан шифохоналар омборларида яроқсизлиги сабабли фойдаланилмаган қурилмалар таъмирланиб, фойдаланишга топширилган.
Яқин келажакда «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бренди Марказий Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг турли мамлакатларидаги кўплаб тиббиёт муассасаларида тилга олинади.







