Жаҳон

Санкт -Петербурнинг энг кекса актрисаси вафот этди

Санкт-Петербурглик энг кекса актриса, РСФСР халқ артисти Галина Короткевич пайшанба куни 100 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАССга Вера Комиссаржевская номидаги театр бадиий раҳбари Виктор Новиков маълум қилди.

Санкт -Петербурнинг энг кекса актрисаси вафот этди

 

"Галина Петровна бугун тунда, 100 ёшга тўлишидан икки ҳафта олдин вафот этди. Биз бу санани нишонлашга катта тайёргарлик кўраётган эдик, чунки бу ажойиб аёл бизнинг театр билан 1962 йилдан буён яқин ҳамкорлик қилиб келарди. У ҳам классик, ҳам замонавий драматик асарларда ўнлаб ролларни маҳорат билан ижро этган."- деди Виктор Новиков.

 

Галина Короткевичнинг актёрлик биографияси Иккинчи жаҳон уруши ва Ленинград мудофааси фронти аъзоси бўлган пайтдан бошланган. 1946-1961 йилларда у Янги театрда (ҳозирги Ленсовет театри) хизмат қилди, ундан сўнг Вера Комиссаржевская театрининг етакчи актрисаларидан бирига айланди. Ўтган йиллар давомида саҳнада кўплаб роль ижро этиб, ўзининг актёрлик маҳорати ва иқтидори  билан томошабинлар меҳри ва эътиборини қозонди.

 

Актриса 1953 йилдаёқ "Москва баҳори" фильмидаги асосий роли билан гарчи унинг кинодаги илк дебюти бўлсада бутун мамлакат бўйлаб шуҳрат қозонди.

 

Галина Короткевич Санкт-Петербург ҳукуматининг адабиёт, санъат ва архитектура соҳасидаги "Театр санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун" мукофотига (2009й.) сазовор бўлган.

Озода Чориева

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.