Саудия Арабистонида хаттотлик бўйича тадбир бошланди
Саудия Арабистони Маданият вазирлиги қиролликнинг ўнта ҳудудида хаттотлик бўйича тадбир бошлади.

Тадбир дастлаб Шимолий Чегара вилоятининг Арар шаҳрида уч кун давом этади. Кейин Ал-Жоуфдаги Сакака шаҳрига, ундан сўнг Табук ва Қосимга кўчиб ўтади. Биринчи босқич Асирнинг Абҳа шаҳрида якунланади.
Тадбирнинг иккинчи босқичи сентябрь ойида Ал-Баҳо, Ҳаил, Мадина (Ал-Ула), Ал-Аҳсада бўлиб, Жазонда якунланади.
Унда асосан маҳаллий хаттотлар иштирок этиб, ўз маҳорати ва имкониятларини намойиш этади.
Тадбир Шаҳар ва қишлоқ ишлари, уй-жой қурилиши вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Озода Чориева







