106 ёшли момо коронавируснинг “дельта” штаммидан тузалди
ARY News телеканали унинг бутунлай соғайиб, шифохонадан чиққани ҳақида хабар тарқатди.


Хасин Биби исмли бемор Карачидаги шифохоналардан бирида даволанган. Кекса момонинг шифохонадан чиқишини унинг оила аъзолари ва шифокорлар торт билан нишонлашди.
Аввал хабар берганимиздек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Тедрос Адханом Гебрейесус коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди.
Шарофат Маҳмудова







