Афғонистон ҳукумати йил охирига қадар тинчлик ва хавфсизликни тўлиқ таъминлайди-Афғонистоннинг БМТ даги вакили
6 август куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистондаги вазият юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Афғонистоннинг БМТ даги вакили Ғулом Исҳоқзай ҳам чиқиш қилиб қуйидагиларни маълум қилди:
Биринчидан, марказий ҳукуматнинг йил охирига қадар хавфсизликни таъминлаш бўйича режаси бор, Қобул маҳаллий жамоалар қўллаб-қувватлаши орқали бунга эришмоқчи;
Иккинчидан, Афғонистонда фуқаролар уруши эмас, балки халқаро терроризмга қарши кураш кетмоқда;
Учинчидан, ҳукумат “Толибон” нинг Покистон томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақида далилларга эга ва уни БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этишга тайёр. Исҳоқзай ҳаракат вакиллари Покистондан ёрдам олаётганини, муолажаларини у ерда ўтаётганини ва жангарилар Покистон ҳудудида тайёрланаётганини маълум қилди.
Бундан аввал “Толибон” Нимрўз вилояти марказини эгаллагани хабар қилинганди.







