Ўзбекистон

Коронавирусга чалинган болалар режали профилактик эмлашларни қачон олади?

Коронавирус инфекциясига чалинган болалар режали профилактик эмлашларни олиши мумкинми ёки йўқ – бу бугун аксарият ёш оналарни ўйлантираётган энг муҳим саволлардан бири, десак муболаға бўлмайди.

Коронавирусга чалинган болалар режали профилактик эмлашларни қачон олади?

 

 

ССВ Матбуот хизмати ушбу савол юзасидан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Педиатрия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари доктори, педиатр-гастроэнтеролог Зулфия Абдужаббаровага мурожаат қилди.

 

— Режали эмлаш ёшидаги (0-16 ойликгача) болалар коронавирус инфекцияси билан касалланган вақтда навбатдаги режали эмлаш тўхтатиб турилади, — дейди З.Абдужаббарова. — Агар уларда касаллик енгил ёки ўрта оғир даражада кечган бўлса, бундай болалар касалликдан тўлиқ тузалганидан сўнг 14 кундан кейин режа асосида профилактик эмлашларни давом эттиришлари мумкин.

 

Бироқ агар болада COVID-19 инфекцияси оғир ва ўта оғир даражада кечган бўлса ва касалликдан сўнг тананинг турли аъзоларида асоратлар кузатилса, бундай ҳолларда уларга эмлашни давом эттиришга индивидуал тарзда ёндошиш лозим бўлади. Яъни, бола COVID-19 инфекциясидан тўлиқ тузалгандан сўнг ҳудудий поликлиникада бир неча тор мутахассислардан иборат махсус иммунологик комиссия тузилади.

 

Комиссия таркибига бола танасида касалликдан кейинги асоратлардан келиб чиққан ҳолда невропатолог, кардиолог, нефролог ва бошқа тор доирадаги мутахассислар жалб этилади ва ана шу комиссиянинг хулосаси билан у режали равишда эмланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.