Афғонистоннинг икки вилоятида B-52 самолётлари “Толибон” га авиазарба берди. Бу АҚШнинг қайтишидан даракми?
АҚШ самолётлари “Толибон” га зарба берди.

Афғонистон мудофаа вазирлиги расмий вакили Фавод Омоннинг маълум қилишича, Шибирғонда “Толибон”ни B-52 самолётлари бомбардимон қилган. Бу самолётлар АҚШнинг Қатардаги Ал-Удейд авиабазасидан учиб келган. Авиазарбалар оқибатида 200 дан ортиқ жангари ҳалок бўлганлиги айтилди. “Толибон” вакили Қори Саид Хостий бу хужумларни қоралаб чиққан.
Шунингдек авиазарбалар Хилманд вилояти маркази Лашкаргоҳ шаҳрида ҳам амалга оширилган. Натижада “Толибон” жиддий йўқотишларга дуч келган.
Бундан аввал Шибирғон шаҳри “Толибон” томонидан эгаллангани ҳақида хабар берилганди







