Жаҳон

Афғонистон: “Толибон” яна иккита шаҳарни эгаллади

“Толибон” ҳаракати Афғонистон шимолидаги Қундуз ва Толиқон шаҳарларини ҳам эгаллаганини маълум қилди.

Афғонистон: “Толибон” яна иккита шаҳарни эгаллади

Бу ҳақда ҳаракат вакили Қори Саид Хостий хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Толиқон марказида “Толибон” байроғи ўрнатилган расмлар тарқалди. Афғонистон оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ҳукумат кучлари Қундуз аэропортини ўз қўлида сақлаб турибди, аммо шаҳарнинг қолган барча муҳим объектлари жангарилар қўлига ўтган. Шунингдек, Сари-Пул шаҳри ҳам “Толибон” томонидан эгаллангани маълум қилинди.

Мамлакат шимолида вазият кескинлашгани муносабати билан бугун Афғонистон ўзбеклари етакчиси Маршал Абдулрашид Дўстум мудофаа вазири Бисмиллохон Муҳаммадий билан учрашди. Унда Афғонистон шимоли ва шимоли-шарқидаги вилоятларда Қобул ҳокимиятини тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

“Толибон” Ҳиротга ҳужумни давом этирмоқда. Вилоят губернатори матбуот котиби Фарҳод Жилонийнинг маълум қилишича, сўнгги бир кун давомида 12 жангари Ҳирот остонасида йўқ қилинган. Шаҳарда ҳукумат кучлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар “Толибон”га қарши курашмоқда.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги 8 август куни жами 572 жангари йўқ қилинганини маълум қилди. Жумладан, Лашкаргоҳда “Толибон” қўмондонларидан бири Мавлави Ҳижрат ва “Ал Қоида”нинг уч нафар покистонлик аъзоси ҳалок бўлган.

Бундан аввал АҚШнинг B-52 самолётлари жангариларга авиазарбалар берганини хабар қилинган эди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Афғонистон: “Толибон” яна иккита шаҳарни эгаллади | Zamon.uz