Ўзбекистон

АҚШ Ўзбекистонга қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган тиббий ниқоблар юборди

9 август куни Global Jewish Assistance and Relief Network (АҚШ) жамғармаси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилган тиббий ниқобларининг биринчи қисми Ўзбекистонга келтирилди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

АҚШ Ўзбекистонга қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган тиббий ниқоблар юборди

 

 

Ҳозирда умумий қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган қарийб 270 минг дона тиббий ниқобларнинг 134 минг 400 донаси олиб келинган. Ундан 165 минг донадан ортиқ Н95 респираторли ниқоблар, 4 минг дона КН95 ва 100 минг дона уч қаватли ниқоблар ўрин олган.

 

Таъкидланишича, гуманитар ёрдам республикада коронавируснинг янги тўлқини сабаб кузатилаётган эҳтиёжни қондиришда кўмак мақсадида юборилган.

 

Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик юкини Ўзбекистонга юбориш харажатлари Пенсильвания штати Филаделфия шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик Фурқат Ражабов ҳисобидан қопланган.

 

 

«Бутун ер куррасини қамраб олган коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳеч биримизни бефарқ қолдирмайди. АҚШ жамғармаси томонидан тақдим этилган тиббий ниқобларнинг дастлабки туркумини юртимизга юборишга ҳисса қўшганимиздан мамнунмиз», — дейди Ражабов.

 

«Тиббий ниқоблар ўрнатилган тартибда республиканинг тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида тарқатилади. Шунингдек, ниқобларнинг иккинчи туркуми ҳам тез кунларда Ўзбекистонга олиб келинади», — дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

АҚШ Ўзбекистонга қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган тиббий ниқоблар юборди | Zamon.uz