Жаҳон

Барак Обама юбилейида иштирок этганлар эълон қилган сурат ва тасвирларни ўчириб ташлашди. Нега?

АҚШнинг 44-президенти Барак Обаманинг 60 ёшлигини нишонлашга таклиф этилган меҳмонлар ижтимий тармоқдаги ўз саҳифаларида тадбир давомида ва ундан кейин жуда кўп фото ва видеотасвирларни эълон қилган эдилар. Аммо улар тасвирларни бир неча соатдан сўнг оммавий равишда ўчира бошлашди.

Барак Обама юбилейида иштирок этганлар эълон қилган сурат ва тасвирларни ўчириб ташлашди. Нега?

 

 

Обамани табриклаган рэпер Трэп Бэкхем Instagram'да маросимдаги дастурхон, шунингдек, ҳамманинг кўз олдида марихуна чекканини эълон қилди. Лекин орадан кўп ўтмай у ҳам суратларни ўчириб, буни тадбирнинг асосий шартларидан бири — тасвирга олиш тақиқлангани билан изоҳлади.

 

Исмини ошкор қилмаган бошқа меҳмонлар ҳам ижтимоий тармоқлардаги сурат ва видеоларни ўчиришни туғилган кун эгасининг ўзи сўраганини айтишган. Чунки меҳмонлар орасида ниқобсиз юрганлар кўп бўлган.

 

Fox News хабарига кўра, базм аъло даражада ўтган. Обама тинмай рақсга тушган. Бэкхем уни олдин ҳеч ким бундай ҳолатда кўрмаганини айтган. Журналистларнинг ҳисоб-китобига кўра, базм Обама оиласига 1 миллион долларга тушган.

 

Бундан аввал собиқ президент Барак Обама 60 ёшини Мартас-Виньярд оролида нишонлаши ҳақида хабар берган эдик.

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Барак Обама юбилейида иштирок этганлар эълон қилган сурат ва тасвирларни ўчириб ташлашди. Нега? | Zamon.uz