Жаҳон

Биринчи синф ўқувчиси Путинга жиддий муаммо сабаб видеомурожаат йўллади

Россиянинг Красноярск шаҳрида яшовчи биринчи синф ўқувчиси Владимир Каменев Россия президенти Владимир Путинга шаҳардаги экологик муаммо сабаб видеомурожаат йўллади.

Биринчи синф ўқувчиси Путинга жиддий муаммо сабаб видеомурожаат йўллади

 


Болакайнинг айтишича, унга шу муаммо сабаб кўчада сайр қилишга рухсат берилмаган. Бу ҳақда ТВК телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, боланинг онаси тутун ва ифлос ҳаво туфайли ташқарига чиқишни ман қилган. Бола нима қилишни сўраганда, онаси ҳазил билан президент билан боғланишни таклиф қилган. Биринчи синф ўқувчиси бу таклифни жиддий қабул қилди ва ота-онасидан видеони ёзиб олишга ёрдам беришни сўради.

«Ҳурматли Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путин. Мен Красноярск шаҳридан Каменев Владимир Денисовичман. Сиздан Красноярскдаги экологик вазиятни шахсан назоратга олишингизни сўрайман. Бизда нафас олишга тоза ҳаво йўқ, биз яшашни хоҳлаймиз. Биз кўчада ўйнашни хоҳлаймиз, лекин оналаримиз рухсат бермайди  ва зарарли деб айтишади», — деган бола.

Маълумотларга кўра, Ёқутистондаги ўрмон ёнғинлари тутуни Красноярскка ҳам етиб келган ва об-ҳавони мураккаблаштирмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Биринчи синф ўқувчиси Путинга жиддий муаммо сабаб видеомурожаат йўллади | Zamon.uz