Жаҳон

Буюк Британия 2005 йилдаёқ коронавирусга қарши кураш режасига эга бўлган, аммо...

Британия ҳукумати пандемиянинг дастлабки босқичида 2005 йилда ишлаб чиқилган эҳтимолий коронавирус инфекцияси эпидемиясига қарши кураш режасидан фойдаланмади.

Буюк Британия 2005 йилдаёқ коронавирусга қарши кураш режасига эга бўлган, аммо...

 

The Independence нашрининг маълум қилишича, 15 йил давомида ҳукумат 48 саҳифали ушбу  ҳужжатнинг мавжуд эканлигини унутиб қўйди.

 

Қўлланмани ишлаб чиқишда қатнашганлардан бири, Британия ҳукуматининг собиқ бош илмий маслаҳатчиси Девид Кингнинг фикрича, бу режа ҳукумат эътиборидан четда қолган. “Минглаб инсонлар ҳаёти сақланиб қолиши мумкин эди. Фикримча, иқтисодиёт ҳам анча яхши аҳволда бўларди” , деган Кинг.

 

2020 йил бошида ҳукумат 2011 йилда ишлаб чиқилган янги грипп турлари пандемиясига қарши  кураш режасини ”Covid-19 га” қарши кураш стратегиясининг асоси қилиб олди. The Independece нашри таҳлилчилари фикрига кўра, 2005йилда ишлаб чиқилган қўлланма янги шароитга кўпроқ мос тушарди — у  2002-2003-йилларда тарқалган атипик пневмония эпидемиясидан кейин тузилган эди.

 

Нашрнингфикрича, 2005 йилги режага қатъий амал қилинган тақдирда ҳукумат бир неча ҳафтагина чекловлар жорий этган бўларди, режа қуйидагиларни назарда тутган:

 

Биринчидан, касаллик тарқалган давлатлардан кириб келганлар учун ихтиёрий карантин жорий этиш;

Иккинчидан, оммавий тадбирларни бекор қилиш;

Учинчидан, шахсий ҳимоя воситалари захирасини яратиш.

 

Буюк  Британияда шу кунга қадар “COVID19” оқибатида  150 мингдан зиёд киши вафот этди, қироллик 3 маротаба умуммиллий локдаун эълон қилди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Буюк Британия 2005 йилдаёқ коронавирусга қарши кураш режасига эга бўлган, аммо... | Zamon.uz