Ўзбекистонда яна 856 нафар кишида коронавирус аниқланди, 6 нафар бемор вафот этди
2021 йил 8 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 137491 (+856) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.


Янги касалланиш ҳолатларининг:
86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
39 нафари Андижон вилоятида,
19 нафари Бухоро вилоятида,
82 нафари Жиззах вилоятида,
31 нафари Қашқадарё вилоятида,
17 нафари Навоий вилоятида,
49 нафари Наманган вилоятида,
88 нафари Самарқанд вилоятида,
22 нафари Сирдарё вилоятида,
85 нафари Сурхондарё вилоятида,
78 нафари Фарғона вилоятида,
32 нафари Хоразм вилоятида,
86 нафари Тошкент вилоятида,
142 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 110 нафар,
Бухоро вилоятида 21 нафар,
Жиззах вилоятида 92 нафар,
Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
Навоий вилоятида 21 нафар,
Наманган вилоятида 30 нафар,
Самарқанд вилоятида 122 нафар,
Сурхондарё вилоятида 82 нафар,
Фарғона вилоятида 81 нафар,
Тошкент вилоятида 93 нафар,
Тошкент шаҳрида 112 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 130906 (+795) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 934 нафарни ташкил қилди.







