Ўзбекистон

Беш ойдан сўнг эски ҳайдовчилик гувоҳномалари яроқсиз бўлиб қолади

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун электрон ариза юбориш мумкинми?

Беш ойдан сўнг эски ҳайдовчилик гувоҳномалари яроқсиз бўлиб қолади

Бу — ҳозирги кунда энг кўп берилаётган саволлардан бири. Чунки яна беш ойдан сўнг эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари яроқсиз бўлиб қолади. Уни тезроқ янгисига алмаштириш лозим.

Саволга жавоб — албатта, мумкин! Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги турдагисига алмаштириш учун онлайн ариза юбориш имконияти мавжуд.

Шунингдек, янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловни электрон тарзда амалга оширса бўлади.

Ягона портал орқали ариза юборгач, давлат хизматлари марказларида ишингиз жуда тез битади.

Ўзингиз билан қуйидаги ҳужжатларни олишни унутманг:

◾️ Фуқаролик паспорти;

◾️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон;

◾️Янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов қоғози.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Беш ойдан сўнг эски ҳайдовчилик гувоҳномалари яроқсиз бўлиб қолади | Zamon.uz