Собиқ СССР давлатлари орасида ўзбекистонликлар ҳаммадан бахтли бўлиб чиқди
Қозоғистон бахтли бўлиш даражаси бўйича мамлакатлар халқаро рейтингида 45 -ўринни эгаллади (World Happiness Report). Мамлакат бир йил мобайнида бешинчи поғонага кўтарилди, деб хабар беради Tengrinews.kz мухбири rating.kz сайти маълумотига таяниб.


Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида Ўзбекистон энг юқори поғонага чиққан бўлса, Қозоғистон Россия, Беларусь, Молдова ва Украинадан олдинга ўтиб олди.
Юқори ўринларни анъанавий равишда Скандинавия мамлакатлари ва Европа Иттифоқи давлатлари эгаллади. Финляндия, Дания ва Швейцария биринчи учликни ишғол қилди. Афғонистонга эса энг қуйи ўрин насиб қилди.
Қозоғистонда ўтказилган сўров натижаларига кўра, 67,2 фоиз аҳоли ўзини бахтли, деб ҳисоблайди, 31,2 фоизи эса бахт даражасидан қониқмаган. Қишлоқ аҳолиси шаҳарликларга нисбатан ўзларини кўпроқ бахтли, деб ҳис қилишади.
Муножат Валиева







