Ўзбекистон

Ҳар бир «оғир» маҳаллага 2 млрд сўмдан ажратилади

Ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда оилаларнинг даромад манбаи яратилади.

Ҳар бир «оғир» маҳаллага 2 млрд сўмдан ажратилади

 

 

Ҳукумат қарори билан Ривожланишда орқада қолаётган ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали оилаларнинг даромад манбаини яратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан “оғир” маҳаллалар белгиланади. 

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун “ўсиш нуқталари” аниқланиб, ҳар бир тадбиркорлик йўналишига “етакчи” тадбиркорлар бириктирилади.

“Оғир” маҳаллаларга бириктирилган “етакчи” тадбиркорларга 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкада маҳалла учун 2 миллиард сўмгача кредитлар кооперация асосида ажратилади.

Ҳар бир “оғир” маҳаллага ажратилган 2 млрд сўм маблағларнинг 10 фоизгача бўлган қисми уларнинг тегишли ихтисослашув йўналишларида биттадан намуна ва ўрнак кўрсатадиган тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилади.

“Етакчи” тадбиркорларга кооперация асосида ишлаётган фуқаро томонидан ишлаб чиқарилаётган (етиштирилаётган) маҳсулотларни сотиб олиш ёки шартномага асосан фуқарога ойлик иш ҳақи тўлаш шарти ўрнатилади.  

Кредитлар сектор раҳбарлари томонидан “оғир” маҳаллада тадбиркорликни ҳамда иқтисодий кооперацияни ривожлантириш бўйича “йўл хариталар” ва дастурлар Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказида ҳимоя қилиниб, ижобий хулосаси олингандан сўнг берилади. 

Қарорга кўра шунингдек, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан кичик ва оилавий тадбиркорлик субъектларига майдони 10 сотихдан 50 сотихгача бўлган замонавий иссиқхоналар барпо этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 7 йил муддатгача кредитлар ажратилади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ҳар бир «оғир» маҳаллага 2 млрд сўмдан ажратилади | Zamon.uz