Ҳиндистонда яшовчи чет эл фуқаролари эмланиш учун рўйхатдан ўтади
Ҳиндистонда яшовчи чет эл фуқаролари CоWin порталида рўйхатдан ўтиш орқали коронавирусга қарши эмланишлари мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва оилавий фаровонлик вазирлиги маълумотига таяниб, Тhe Telegraph нашри хабар бермоқда.


Қайд этилишича, Ҳиндистондаги чет эл фуқаролари паспорт маълумотларини киритган ҳолда CоWin махсус порталида рўйхатдан ўтишлари керак.
"Чет эл фуқароларининг катта қисми Ҳиндистонда йирик мегаполисларда истиқомат қилади. Бу ҳудудларда аҳоли зич бўлгани учун “COVID-19” тарқалишининг эҳтимоли юқори", дейилади вазирлик хабарида.
Аввал хабар қилинганидек, Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим сони расмий маълумотларникидан сезиларли даражада юқори. Вафот этганлар сони 5 миллионга етган бўлиши мумкин.
Насиба Тўхтаева







