Лондонда машҳур Tower кўприги бузилиб қолди
Бу ҳақда CNN хабар тарқатган.


Кўприк пароход ўтиб кетиши учун очилган, аммо қайта ёпишнинг иложи бўлмаган. Натижада Лондон марказида транспорт ҳаракати тўхтаб, катта тирбандлик юзага келган.
Полиция хабарига кўра, ҳодиса техник носозлик туфайли рўй берган. Британия пойтахти аҳолиси ва меҳмонларига альтернатив йўналишлардан ҳаракатланиш тавсия этилди.
Шарофат Маҳмудова







