Ер сайёрасининг исиши тезлашяпти
Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳнинг таъкидлшича, Ер сайёраси олимлар ўйлаганидан кўра тез исиб боряпти. Бу ҳақда Коррестондент.net хабар қилмоқда.


Шу билан бирга, ҳалокатли оқибатларнинг олдини олиш имкониятлари камаймоқа. Қайд этилишича, дунёдаги ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 1,1 даражага кўтарилган. Бу шуни англатадики, ҳар қандай ҳолатда ҳам сайёра 2040 йилга келиб ўртача 1,5 даражага исийди. Аммо агар углерод эмиссияси тез орада камайтирилмаса, 1,5 градуслик чегарадан ҳам ўтиб кетади.
Бунинг ортидан иссиқлик тўлқинлари, кучли бўронлар, қурғоқчилик, сув тошқини ва ёнғинлар келиб чиқади. Табиий офатлар Ғарбий Европа ва АҚШни қамраб олади.
Сайёра таниб бўлмас даражада ўзгаради: музликлар эриши ва катта ёнғинлар бўлиши мумкин. Сайёрамиздаги исишга инсон омили ҳам катта таъсир кўрсатмоқда.
Шунингдек, иқлим ўзгариши туфайли Европада қиш янада қаттиқлашади ва сув сатҳи Шимолий Атлантикада сезиларли даражада кўтарилади. Дунё океани 1900 йилдан бошлаб қарийб 20 см. кўтарилган. 2300 йилгача у деярли икки метргача кўтарилиши мумкин.
Насиба Тўхтаева







