Германияда йўловчи поезди машинистлари 48 соатлик иш ташлаш эълон қилди
Икки сутка ичида Германия темирйўллари фалаж ҳолатга келиб қолиши мумкин.


Йўловчи поезди машинистлари чоршанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан 02:00 да умумфедерал миқёсда 48 соатлик иш ташлаш эълон қилди. Акция жумага ўтар кечаси тугайди.
Германия темирйўллари (GDL) касаба уюшмаси раҳбари Клаус Везелски мамлакат темирйўлларини бошқарувчи Deutsche Bahn концернига ишчилар талабини етказди.
Машинистлар маошларини 1,4 фоизга ошириш ва 2021 йилда коронавирус пандемияси даврида ишлагани учун 600 евро ҳажмида бир марталик мукофот пули берилишини талаб қилишмоқда. Deutsche Bahn раҳбарияти эса бу талабни ноўрин, деб баҳолади.
Иш ташлаш туфайли Германия вокзалларида тартибсизлик юзага келади. Айни пайтда мамлакат бўйича 75 фоиз поезд ҳаракатдан тўхтаган. Бундан зарар кўрган йўловчилар чипталари бошқа санага текин алмаштириб берилади.
Шарофат Маҳмудова







