Ўзбекистонда 3 балли зилзила қайд этилди
Ўзбекистонда 11 август куни Тошкент вақти билан соат 12:01 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.


ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 438 километр жанубий-ғарбда жойлашган бўлиб, ўчоғи 56 километр чуқурликда, магнитудаси 4 баллга тенг бўлган.
Мамлакатда сўнгги марта зилзила 10 июль куни қайд этилганди. Ўшанда бир кунда икки марта ер силкиниши кузатилган.







