«Пахтакор-79» абадий қалбимизда!
Бугун авиаҳалокат натижасида «Пахтакор» футбол клуби аъзоларининг ҳалок бўлганига 42 йил тўлди.

1979 йилнинг 11 августида Украинанинг Днепродзержинск шаҳри яқинида 8400 метр баландликда Тошкент-Гурев-Донетск-Минск йўналиши бўйлаб учиб бораётган Ту-134 ҳамда шу русумдаги яна бир самолёт ҳавода тўқнашиб кетди. Авиаҳалокат натижасида иккала ҳаво кемасидаги барча 178 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлишди, шу жумладан, Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасининг 17 нафар аъзоси оламдан кўз юмди. Ушбу воқеа 13 август куни Минскда «Динамо»га қарши белгиланган учрашув арафасида рўй беради. Ҳалок бўлган «Пахтакор» жамоасининг ўн етти аъзоси футбол мухлислари ва бутун ўзбек футболи жамоатчилиги қалбида абадий мухрланиб қолади.







