Сингапурдаги машҳур Чанги аэропорти рейтинги тушиб кетди
World Airport Award халқаро агентлиги томонидан тузилган рейтингда бу йил Дохадаги Ҳамад аэропорти энг яхши, деб топилди.


Мутахассислар 2020 йилнинг августидан 2021 йил июлгача тадқиқот ўтказиб, йўловчилардан аэропорт хизматларидан қанчалик қониқиш ҳосил қилишганини сўрашган.
Чанги аэропорти сўнгги ўн йилда биринчи ўриндан тушмаётган эди. Қайд этилишича, бундай ўзгаришга Qatar Airways авиакомпаниясида амалга оширилган ишлар, шунингдек, Ҳамад аэропортига ҳукумат томонидан маблағ ажратилгани сабаб бўлган.

CNN тарқатган хабарга кўра, рейтинг қуйидаги кўринишда шаклланган:
1. Ҳамад халқаро аэропорти
2. Токиодаги Ханэда аэропорти
3. Сингапурдаги Чанги аэропорти
4. Инчхон халқаро аэропорти
5. Токиодаги Нарита аэропорти
6. Мюнхен аэропорти
7. Цюрих аэропорти
8. Лондондаги Хитроу аэропорти
9. Кансай халқаро аэропорти
10. Гонгконг халқаро аэропорти.
Шарофат Маҳмудова







