«Толибон» Афғонистондаги яна бир шаҳарни эгаллади
«Толибон» ҳаракати Фарах вилоятининг худди шу номдаги маъмурий маркази ҳисобланувчи шаҳарни эгаллади. Бу ҳақда ҳаракат етакчиси Забиҳулло Мужоҳид Twitter’да маълум қилган, дея хабар берган «Korrespondent.net».


«Толибон» ҳаракати жангчилари «Ал-Фатх» операцияси вақтида Фарах вилоятининг маъмурий марказини эгаллади», — деб ёзган Мужоҳид.
«Толибон» губернатор маъмуриятини ўз назоратига олган. Баёнотга кўра, энди ҳаракат вакиллари Афғонистон ҳукуматининг қўшинларини бошқа шаҳар ҳамда ҳудудлардан сиқиб чиқаришни мақсад қилмоқда.







