Жаҳон

“Толибон” яна бир вилоят марказини эгаллади

“Толибон” Фараҳ вилояти маркази Фараҳ шаҳрини ҳам босиб олди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид  хабар берди.

“Толибон” яна бир вилоят марказини эгаллади

Шунингдек, Бағлон вилояти маркази Пули Ҳумри шаҳри ҳам жангарилар қўлига ўтди. Ҳукумат кучлари шаҳар ташқарисидаги Келагай аҳоли пунктига чекинган. Забиҳулло Мужоҳиднинг маълум қилишича, Пули Ҳумридаги барча муҳим объектлар “Толибон” назоратига ўтган. Шаҳардаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли 2 минг оила яшаш жойини ташлаб  кетишга мажбур бўлган.

Бундан ташқари жангарилар Бадахшон вилояти маркази Файзобод шаҳрини ҳам эгаллади. Файзобод сўнгги бир сутка давом этган ҳужумлардан сўнг “Толибон” назоратига ўтди.

Маршал Абдулрашид  Дўстум 10 август куни бир гуруҳ ҳарбийлар билан Мозори Шарифга қайтди. Сўнгги кунларда “Толибон” Мозори Шарифга  ҳужумни кучайтирди. Ушбу шаҳар Афғонистон шимолидаги муҳим стратегик  ҳудуд ҳисобланади.

Бундан аввал “Толибон” ҳукумат мамлакатдаги вазият устидан назоратни қўлдан чиқарганини маълум қилган эди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Толибон” яна бир вилоят марказини эгаллади | Zamon.uz