Васийликка олинган етим болаларга ҳам ОТМга кириш учун квота ажратилади
Президентнинг 10 августдаги қарори билан ҳомийликка ёки патронатга олинган 25 ёшдан ошмаган етим болалар Меҳрибонлик уйлари битирувчилари учун ажратилган қўшимча квотадан фойдаланади.

Квотадан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган етимлар сони 563 нафардан 6,2 минг нафаргача (11 бараварга) ошиши кутилмоқда. Шунингдек, уларга 50 фоизга оширилган миқдорда стипендия (705 минг сўм) ҳам тўланади.
Қолаверса, болаларга нодавлат таълим ташкилоти ўқув курсларида ўқиш харажати учун йилига 4,9 млн сўмдан компенсация берилади.
Техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасида ўқиётган етим болаларга китоблар харид қилиш учун бир йилда бир марта 1,2 млн сўм субсидия берилади.
Етим болаларнинг хорижий давлатларда жарроҳлик амалиёти харажатлари тўлиқ компенсация қилинади.
Бундан ташқари, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ёши 18 ёшдан 23 ёшга оширилмоқда.