" Ётаʼ штамми хавфли эмас ʼʼ — ЖССТ
" Ётаʼ штамми хавфли эмас ʼʼ —ЖССТ


Коронавируснинг «ёта» штамми оғир касалликка олиб келмайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда касалликлар бўлинмаси техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове брифингда эълон қилди.
"Бу штамм оғир касаллик ва жиддий зарарланишга олиб келмайди", деди ЖССТ вакили.
Ван Керкховенинг сўзларига кўра, «ёта» штамми ҳақидаги маълумотларни ташкилот Нью-Йорк шифокорларидан олган.
Ҳозирда ЖССТ бу штамм геномини ўрганиш бўйича 28 мингга яқин маълумотга эга, улардан 27 мингдан ортиғи АҚШда олинган.
Бундан аввал АҚШ олимлари коронавируснинг янги «ёта» штаммидан ўлим даражаси юқори бўлиши мумкинлигини айтган эди.
Шарофат Маҳмудова







